Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийдаги “Омбудсман мактаби” тадбири аҳоли даромадларини оширишга қаратилган ислоҳотларга бағишланди
Маълумки, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб мамлакатимизда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган туб ўзгаришлар, ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришда ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

2022 йилнинг 17 октябрида Навоий вилоятининг Нурота туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ислоҳотларга бағишланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилояти минтақавий вакили томонидан ўтказилган тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Л.Абдуллаев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Мардонқулов томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев вакил фаолиятининг асосий принциплари, Омбудсманнинг минтақавий вакилига мурожаат қилиш усуллари ва воситалари, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, уларнинг кўриб чиқилишида вакилнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирокчилари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг муҳим эканлигига эътибор қаратиб, бундай учрашувларни маҳаллалар кесимида ва меҳнат жамоаларида ҳам мунтазам ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати