Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон делегацияси болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш мақсадида Америка Қўшма Штатларида ўз ишини бошлади
Бугунги кунда турли ёшдаги болалар ўртасида, шунингдек ўқувчи ва ўқитувчилар, таълим муассасаларининг бошқа ходимлари ҳамда оилаларда болага нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш ҳолатлари - буллинг кўпайиб бормоқда (буллинг - болалар ва ўсмирлар ўрасидаги зўравонлик). Болаларга зўравонлик негатив оқибатларга, тан жароҳати етказилиши,  энг аянчлиси ўлим ҳолатларига олиб келмоқда.

“Буллингга” қарши курашиш комплекс равишда кўплаб давлатларда амалга оширилмоқда. 

Болаларга нисбатан зўравонликни ўз вақтида олдини олиш ва соғлом психологик муҳитни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ишлаб чиқилган. 

Ўзбекистонда ҳам доимий равишда болалар ва ўсмирларга нисбатан зўравонликни олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш мақсадида Америка Қўшма Штатларида ўз ишини бошлади.

Делегация аъзолари “Anacostia Senior High School” мактабида бўлиб мактабда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар билан танишди. Буллингга қарши кураш бўйича турли ташкилотлар вакиллари томонидан делегация аъзолари учун тренинг ўтказилди. 

Шунингдек, Америка Кенгашлари катта вице-президенти Майкл Кертис билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф давомида АҚШ Адлия вазирлиги, Полиция департаменти, Оила ва болалар масалалари агентлиги, Таълим вазирлиги, Болалар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги, ЮНИСЕФ ва бошқа идоралар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўтказилган учрашувлар натижасида болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши самарали курашиш тизими бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.