Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумлар озодликка чиққандан сўнг, уларни жамиятга мослаштириш учун қандай имкониятлар мавжуд?
2022 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили ташаббуси билан 10-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумларни жазо муддатини ўтаб, озод этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида давлат томонидан берилаётган имкониятлар ҳақидаги хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кўникма маркази, Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси, пробация бошқармаси, вилоят Меҳнат бошқармаси, Фарғона шаҳар Мономаркази вакиллари иштирок этишди.

Суҳбатда  тергов ҳибсхонасида жазо муддатини ўтаётган шахсларни жазо муддатини ўтаб, яшаш жойларига қайтганларидан сўнг,  уларни ижтимоий хаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни жамиятда ўз ўринларини топиб кетишларига кўмаклашишда олиб бориладиган ишлар билан таништирилди.

Шунингдек, маҳкумларга жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганларидан сўнг, касб-ҳунар ўрганиш иштиёқида бўлган шахслар учун Мономарказларда яратилган имкониятлар, мономарказ фаолияти ва жойларда қайта ўқитишга ихтисослаштирилган марказлар фаолияти ҳамда пробация назорати ва уларни вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзаро мулоқот давомида маҳкумлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати