Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола парвариши таътилида бўлган собиқ ходим ўз ишига тикланди, иш берувчидан эса 1,5 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди - Омбудсман
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи фуқаро М.Ш. бола парвариш таътилида бўлишига қарамай иш берувчи томонидан ноқонуний ишдан бўшатилгани ҳақида мурожаат қилди.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида мурожаатчининг ҳозирда ҳомиладор эканлиги ва иш берувчи томонидан шу йилнинг 21 июль куни у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 105-моддасига асосан бекор қилингани маълум бўлди.

Ушбу мурожаат Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаро М.Ш. иштирокида жойига чиқиб ўрганилди, зарур маълумотлар олинди.

Шундан сўнг, жорий йилнинг август ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан фуқаро Ш.М манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судига ишга тиклаш масаласида даъво аризаси киритилди.

Суд муҳокамаси жараёнида Омбудсман томонидан фуқарога етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида қўшимча даъво киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди томонидан Омбудсманнинг фуқаро манфаатида киритган аризаси қаноатлантирилди. Суднинг 2022 йилнинг 4 октябрдаги қарорида фуқаро Ш.М.ни ишга тиклаш ва унга етказилган маънавий зарар учун иш берувчидан 1,5 млн сўм ундириш белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати