Мазкур ўқув-машғулотига “Дўстлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Наврўз” ва “Шўртепа” МФЙ аҳолисининг кенг қатлами - ёшлар, аёллар, кекса ва нуронийлар жалб этилганлиги иштирокчиларни мамлакатимизда халқ фаровонлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар борасида хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандликни таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалдаги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар.масалаларига бағишланди.
Унда вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Э.Авезов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиқлари томонидан соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Ўқув машғулотни олиб борган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев Омбудсман институти тарихи, унинг фаолиятини ҳуқуқий асослари ваколат ва вазифалари ҳамда мурожаат қилиш усуллари ва улар билан ишлаш тартибига тўхталди.
“Дўстлик”МФЙ оқсоқоли Ж.Қорабоев Омбудсман мактаби тадбирда аҳолига бандлик масаласи бўйича болалар нафақаси, бир марталик моддий ёрдам, субсидия ҳамда иш ўринларини яратиш борасида берилган маълумотлар ўта зарур эканлиги, мана шундай учрашувларнинг доимий ўтказилиши фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Тадбирда сўз олган “Бирлик” махалла фуқаролар йиғини раиси Рузигуль Муратова Инсон ҳуқуқларини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муҳим эканлигига эътибор қаратди. Фуқароларнинг қанча ҳуқуқий хабардорлиги ва маданияти юқори бўлса шунча оворагарчиликнинг олди олинишини шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан маҳалла институтининг ҳамкорлигини мунтазам йўлга қўйилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев иштирок этиб, Омбудсман ташаббуси билан йўлга қўйилган “Омбудсман мактаби” лойиҳасини аҳолига зарур бўлган тадбир эканлигига алоҳида урғу берди ва қўллаб-қувватлади. Шунингдек ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилиши, фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилишини таъкидлади.
Тадбир сўнгида фуқаролар мурожаатлари ҳам қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати