Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колония ва ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-Минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари подполковник А.Ачилов ҳам иштирок этди.

Амалга оширилган мониторинг ташрифи давомида, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда яратилган шарт-шароитлари, хусусан, туркум ётоқ жойлари, маиший хоналар, ошхоналар, ҳаммомлар, камералар ҳолати, кутубхоналар, даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлимлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудлари ўрганилди.

Шунингдек муассасаларда ўрнатилган “Омбудсман қути"лари кўздан кечирилди ва мурожаатлар ижро учун қабул қилинди. Шу билан бирга ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг илтимосига кўра, улар ҳоли тарзда қабул қилинди ва мурожаатлари назоратга олинди. Учрашувларда қийноққа солиш ҳолатлари ва муассасадаги шароитлар юзасидан шикоятлар келиб тушмади. Шикоятларнинг аксарият қисми, тайинланган жазони енгиллаштирилишида, жазо муддатини ўташи давомида содир қилган интизомбузарлиги учун қўлланилган интизомий жазоларни муддатидан олдин олиб ташлашда ҳамда оиласига моддий ёрдам ажратилишида ва оилавий шароитини инобатга олиб, яшаш ҳудудига яқин жойдаги колониялардан бирига ўтказиш масаласида бўлди.

Мониторинг давомида маҳкумларни даволаш учун дори воситалари захираси, уларни сақлаш муддати ва тартиби, муолажаларни қайд этиш китоблари, мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, тиббиёт ходимларининг белгиланган штат бирлиги бўйича шаклланганлиги ўрганилди. Даволаш бўлимида даволанаётган маҳкумлар ҳолидан хабар олинди, улар билан суҳбат ўтказилиб кўрсатилаётган тиббий хизматнинг ўз вақтида кўрсатилиши ва сифати бўйича маълумотлар олинди.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги кутубхоналарда маҳкумлар учун ҳуқуқий, диний ва бадиий адабиётлар фонди етарли даражада ташкил этилиб улардан фойдаланиш учун шароитлар яратилган.

Ташриф давомида маҳкумлар билан жамоавий учрашувлар ҳам ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати