Ўзаро мулоқот давомида меҳмон мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан Омбудсманнинг бу жараёнлардаги ўрнига тўхталди. Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган мониторинг ташрифлари ва Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг берилаётгани бўйича фикр алмашилди.
“Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари, Туркия Республикаси “Адолат ва ривожланиш” партияси депутати Осман Местен Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг берилаётгани унинг мақомини янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлаб, бу борадаги тажрибани Туркияда ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқлиги билдирди.
Шунингдек, меҳмон суҳбат жараёнида мамлакатимизда Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити юқори даражада ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори баҳолади ва бугунги кунда Туркия-Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланаётганлигини дунёнинг бошқа давлатларига намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини билдириб ўтди.
Мазкур учрашув конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати