Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Шунингдек, Вакил фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига таяниб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Бу эса ўз навбатида уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда талабалар Омбудсман фаолиятига оид билимларини янада мустаҳкамлашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати