Альянс йиғилишида Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Беларусь, Сербия, Монголия ва Арманистон Омбудсманлари, миллий инсон ҳуқуқлари институтлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва давлат ҳокимияти органлари, инсон ҳуқуқлари ҳамжамиятлари вакиллари қатнашишди.
ЭОА йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. У ўз сўзида жорий йилдан эътиборан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси республика бўйлаб маҳаллаларда амалга оширилаётганига урғу берди. Бунда Омбудсман институти томонидан мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга зарурат бўлган соҳалар танлаб олинган. Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад — аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар юзасидан хабардорлигини оширишдан иборат – деди Омбудсман.
Таъкидлаш лозимки, Евроосиё Омбудсманлари Альянси минтақадаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган биринчи Иттифоқ ҳисобланади. Ушбу ташкилот Евроосиё давлатлари омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаб, ўз мамлакатлари фуқароларининг чет элдаги муаммоли масалаларини тезкор ҳал этиш имконини беради.
Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VII-йиғилиши якунларига кўра, Евроосиё минтақасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим йўналиши сифатида ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга доир масалалар муҳокама қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати