Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятида наркологик беморларга яратилган шароитлар ўрганилди. Омбудсман минтақавий вакили қандай тавсиялар берди?
2022 йилнинг 18 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев Республика ихтисослаштирилган наркология илмий - амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси Навоий вилояти бўлими бошлиғи К.Бабакулова, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси раҳбари И.Ахатовлар ҳам иштирок этишди.

Аниқланишича, ҳозирда филиалнинг 70 ўринли стационар бўлимида 70 нафар бемор, шулардан 46 нафари суднинг қарори билан мажбурий, 24 нафари эса ихтиёрий тартибда даволанмоқда.

Стационарда беморларнинг ўртача даволаниш куни 45 кунга тўғри келади. Дори-дармон воситалари таъминоти етарли даражада.

Филиалда даволанаётган шахслар учун мўлжалланган палаталар, ошхона, овқатланиш жойлари, ювиниш хоналари ўрганилганда санитария гигиена талаблари бўйича камчиликлар аниқланмади.

Даволанувчиларга аутсоринг хизмати орқали кунлик уч маҳал овқат тайёр ҳолда етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, уларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун кутубхона, иккита телевизор, шахмат-шашка ўйнаш учун алоҳида жойлар ажратилган.

Ташриф давомида муассасада даволанаётган шахслар билан оммавий учрашув ўтказилди, Даволанувчиларга яратилган шарт-шароитлар юзасидан уларнинг фикрлари эшитилди ҳамда 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мониторинг доирасидаги ўрганиш ва таҳлиллардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 45 кундан 2 ойгача бўлган мажбурий даволаш муддатида мавжуд контингентни уларнинг хоҳишига кўра фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали даволанувчиларнинг кун давомидаги бўш вақтини самарали ва фойдали ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Минтақавий вакил томонидан муассаса ва ишлаб-чиқариш субъектлари билан шартнома тузиб даволанаётган контингентни белгиланган меъёр асосида 6 соатлик  ҳақ тўланадиган ишларга жаб қилиш тавсия этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати