Тиббий кўрикка вилоятнинг энг малакали хирург, травматолог, окулист, невропатолог, кардиолог, эндикринолог ва гастроэнтеролог ва лаборант-мутахассислар, махсус тиббий анжомлар ва дори воситалари билан таъминланган мобиль автобус жалб этилди.
5-сонли тергов ҳибсхонада сақланаётган 70дан ортиқ маҳкум ва маҳбуслар малакали шифокорлар тиббий кўригидан ўтказилди ва керакли дори воситалари тарқатилди.Бундан ташқари Омбудсманнинг Қашқадарё вилояти минтақавий вакили томонидан тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар билан якка тартибда сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳбуслар тергов жараёнларидан норозиликлари ва суд жараёнларида Омбудсман минтақавий вакилининг иштирок этиш бўйича мурожаат қилишди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати