Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқанд вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
2022 йилнинг 14 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Д.Хусанов томонидан Нарпай туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва Каттақўрғон шаҳридаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонада мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг ташрифи давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда яратилган шарт-шароитлари, хусусан, ётоқ жойлари, ошхоналар, ҳаммомлар, камералар ҳолати, кутубхоналар, даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлимлари ва қисқа муддатли учрашув хоналари ўрганилди.

Шунингдек Нарпай туман вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг янгидан таъмирланганига қарамасдан мониторинг кунида ювиниш хоналари яроқсиз ҳолатда экани, насос бузилганлиги учун сув ҳам йўқлиги аниқланди.

Бундан ташқари қисқа муддатли учрашув хонасидаги гаплашиш учун мўлжалланган телефон аппарати бир тарафлама ўрнатилган бўлиб вақтинча сақланадиган шахсларнинг оила аъзолари билан гаплашиш имкони йўқлиги аниқланди.

Каттақўрғон шаҳридаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонада мониторинг давомида 29 нафар фуқаролар сақланаётганлиги аниқланди.

Махсус қабулхонада тиббиёт хонаси ва тиббиёт ходими штати мавжуд эмаслиги аниқланди. Тиббий ёрдамга зарурат туғилганда Каттақўрғон шаҳар шифохонасидан шифокорлар чақирилиш белгиланган. Махсус қабулхонада сақланаётганлар билан суҳбат ўтказилди уларнинг асосий қисми ичкилик оқибатида ЙХХБ ходимлари томонидан аниқланиб суд ажрими асосида сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, кутубхоналарда ҳуқуқий, диний ва бадиий адабиётлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш учун шароитлар яратилгани маълум бўлди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати