Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида иштирок этади
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда.

Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчиликда қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар юзага келди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Мустақил комиссия шуни маълум қиладики, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, суд жараёнлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилмоқда.

29 ноябрь кунги суд жараёнларида намойишларга бошчилик қилган Даулетмурат Тажимуратовга нисбатан гувоҳларнинг фикрлари ўрганилмоқда. Комиссия жараёнларни кузатиб бормоқда.

 Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати