Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқандда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида сайёр қабул, тиббий кўрик, меҳнат ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилди
Самарқанд вилоятида “Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилди. Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган илк тадбир 2022 йилнинг 28 ноябрь куни Вилоятнинг Жомбой агротехнологиялар техникумида ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан ўтказилган тадбир доирасида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бепул тиббий кўрик, Вилоят бандлик бошқармасининг бўш иш ўринлар ярмаркаси ва Адлия бошқармасининг Давлат хизматларини кўрсатиш маркази томонидан аҳоли учун мобил хизматлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ўтказилган асосий тадбирда касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича берилган имтиёзлар, Мономарказларда кимлар қайси ҳужжатлар асосида ўқиш ва касб ўрганиш бўйича берилган имтиёзлар, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлашда қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, аҳолига имтиёзли кредитларни ажратиш тартиби, контракт шартномаси асосида ўқиётган талабалар учун 12% фоизлик даромад солиғини қайтариб олиш тартиби, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасида амалга ошираётган ишлари ҳамда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шу куни 325 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, 56 нафар фуқарога ДХМ томонидан мобил хизматлар кўрсатилди, 38 нафар фуқаро бўш иш ўринлар ярмаркасида иштирок этди.

Шунингдек, пенсия масалалари бўйича 28 нафар, имтиёзли кредит бўйича 42 нафар ва солиқ имтиёзлари бўйича 21 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати