Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил болалардан совуқ кунда безак сифатида фойдаланган шахсларга чора кўришни сўраб Қашқадарё вилояти ҳокимига мурожаат қилди
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда совуқ кунда болаларни юпун кийинган ҳолатда мактабдан ташқари вақтдаги тадбирга жалб этилгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчиликнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди.

 

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби, ушбу сурат ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинганлигини маълум қилди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблайди.

Аслида, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда барча давлат органлари бир ҳил масъул ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан Болалар Омбудсмани Қашқадарё вилояти ҳокимига хабарларда кўрсатилган ҳолатларни тезкорлик билан қонуний ўрганиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ўз назоратига олишини сўради.