Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган шахсларга етарлича инклюзив шароитлар яратилганми?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан республика бўйлаб қатор муассаса ва ташкилотларда, бино ва объектларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолати – инклюзивлиги ўрганилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятдаги минтақавий вакили бошчилигида Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят бўлими, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси, Қурилиш соҳасида вилоят ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари иштирокида Самарқанд шаҳридаги қатор муассаса ҳамда ташкилотларда ўрганиш ишлари ўтказилди. Уларда асосий эътибор бино ва объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолати – инклюзивлигига қаратилди.

Ўрганиш давомида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Самарқанд вилоят тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Давлат хизматлари маркази ҳамда Самарқанд вилоят ягона имтиҳон маркази жойлашган вилоят ЙҲХБ бинолари кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўздан кечирилди.

Мониторинг натижаларига кўра тайёрланган тегишли тавсиялар масъул ташкилотларга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ўрганишлар республикамизнинг барча ҳудудларида амалга оширилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати