Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқандда иш бошлади
2022 йилнинг 5 декабрь куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқанд вилоятида иш бошлади. Учинчи маротаба ўтказилаётган мазкур Глобал форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46‑сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинмоқда.

Глобал форумда халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотларнинг 100 нафардан ортиқ вакили офф-лайн ва он-лайн тарзда иштирок этмоқда. Жумладан, 10 та халқаро ва 6 та минтақавий ташкилот, 30 давлатдан инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи хорижий экспертлар ҳамда профессор-мутахассислар қатнашмоқда.

Форум иштирокчилари сафида, шунингдек, 150 та миллий ташкилотнинг 2 минг нафардан зиёд вакили бор. Улар асосан 20 та вазирлик ва идоралар, юртимизнинг барча ҳудудларидан 50 та олий таълим муассасаси ва илмий ташкилотлар, 60 дан ортиқ фуқаролик жамият институти, жумладан, ёшлар ташкилотлари фаолларидан иборат. 

Манба:insonhuquqlari.uz