Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида иштирок этмоқда
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлислари бўлиб ўтмоқда.

Судда кузатувчи сифатида иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, судланувчилар томонидан келтирилган илтимосномаларнинг аксарияти суд томонидан қаноатлантирилмоқда.

Айбланувчиларнинг ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланган. Жараён тўлиқ  қорақалпоқ тилида олиб борилмоқда.

Суд жараёнлари қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ ўтказилмоқда.

Комиссия аъзоларининг суд жараёнларининг бориши ҳақидаги интервьюлари маҳаллий ва халқаро ОАВ орқали ёритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 107 нафари айбланувчи Давлат раҳбарининг олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати ҳамда Комиссия саъй-ҳаракатлари натижасида ўз оиласи бағрига қайтарилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати