190 ўринга мўлжалланган мазкур шифохонада мониторинг ўтказилган кунда 229 нафар бемор даволанаётгани маълум бўлди.
Ўрганиш давомида шифохонадаги беморларга берилаётган овқатлар менюси ва уларнинг сифати, дори-дармон воситалари таъминоти ҳамда муддатлари ўрганилганда камчиликлар йўқлиги маълум бўлди.
Лекин, мониторинг давомида Омбудсман минтақавий вакили бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан баъзи камчиликлар мажудлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Жумладан, шифохона биноси таъмирталаб ва у санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Шу билан бирга канализация билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ювиниш хоналарида иссиқ сув йўқ ва ҳожатхоналар ёпиб қўйилган.
Мониторингдан сўнг, Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили томонидан шифохонада ишлайдиган шифокор ва бошқа ходимлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда муассасада даволанаётган беморларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тез кунларда Вилоят асаб-руҳий касалликлари шифохонасига қайта мониторинг ўтказилишини маълум қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати