Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси – Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева, БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси Бош директори Татьяна Валовая, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева, БМТ доимий координатори вазифасини бажарувчи ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шарлотта Адриан, тегишли давлат органлари ва нодавлат сектор вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Конференцияда гендер зўравонликка қарши курашиш бўйича идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш зарурати, хотин-қизлар ҳуқуқларини институционал ҳимоя қилишда хотин-қизлар масалалари бўйича тегишли қўмитанинг роли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аёлларни ҳимоя қилиш механизмлари каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ОАВ фаолиятида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолатларини таъминлаш, жумладан, гендер кадрлар тенглигидан ахборотни тақдим этишгача бўлган барча нуқтаи назарлар кўриб чиқилди. Конференция якунида Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати