Меморандумнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида меҳнат, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлалигича қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ҳаракатларда ўзаро кўмаклашиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш, шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш борасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш ҳисобланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати