Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қатор ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди.

Давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонида нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва бошқаларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланиши кўрсатилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати