Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Рақамли муҳитда болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Жорий йилнинг 13-15 декабрь кунлари пойтахтимизда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Одам савдосига қарши кураш дастури ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Рақамли муҳитда болаларни ҳимоя қилиш” мавзусида уч кунлик тренинг ўтказилди.

Тренингнинг асосий мақсадлари:

-              Болалар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган ва жабрланувчи манфаатларига йўналтирилган ва жабрланувчига етказилган шикастни ҳисобга оладиган ёндашув орқали чораларни, хусусан, интернет маконида одам савдоси ва жинсий зўравонликдан жабрланган болаларни аниқлашни кучайтириш;

-              Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг рақамли муҳитда болаларни ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларни қўллаш салоҳиятини ошириш;

-              ДИИҲБнинг Одам савдосидан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун миллий йўналтириш механизмлари бўйича қўлланмасининг иккинчи нашрига мувофиқ инсон ҳуқуқларига асосланган, гендерга сезгир, омон қолган ва жабрланувчига асосланган ёндашув билан Миллий йўналтириш механизмларини, шу жумладан болалар учун ҳам кучайтириш муҳимлигини таъкидлашдан иборат.

Тренингда болалар савдоси ҳолатларини офлайн ва онлайн тергов қилиш ва болаларга нисбатан жинсий зўравонликка оид материаллар бўйича умумий тушунчалар, рақамли муҳитда болаларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий қонунчилик, тергов усуллари ва болалар савдоси ва CSAM бўйича очиқ маълумотларни ўрганиш  ва бошқа қизиқарли мавзуларда маъруза ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати