Онлайн трансляция маълум муддатга қадар тўхтатилган бўлишига қарамай, Комиссия аъзолари суднинг барча босқичларида иштирок этишмоқда.
Қайд этиш лозим, 22-23 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган суд мажлисларида Комиссия аъзолари тўлиқ таркибда кузатувчи сифатида иштирок этишади.
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, шу кунгача бўлган суд жараёнлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати