Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хотин-қизлар ҳуқуқларини қонунчилик даражасида таъминлаш механизмини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
2022 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги  (ЮСАИД) билан ҳамкорликда "Хотин-қизлар ҳуқуқларини қонунчилик даражасида таъминлаш механизмини такомиллаштириш – Омбудсман, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг устувор вазифаларидан биридир" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Халқаро ва маҳаллий маърузачилар жалб этилган тадбирда Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси аъзолари, Омбудсман минтақавий вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳаёти давомида учта аёлдан бири тазйиқ ва зўравонликка учрайди.

Тадбирда қайд этилишича, мамлакатимизда соғлом оилани шакллантириш, оилада юксак даражадаги маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш  масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Лекин шунга қарамай, ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани билан боғлиқ нохуш хабарлар тарқалмоқда. Бу эса Омбудсман жамоаси, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириши зарурлигини кўрсатади.

Семинар тренингда оиладаги зўравонликнинг асосий сабабларини ўрганиш ва уларни олдини олиш бўйича механизмларни ишлаб чиқиш, жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати