Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хивадаги “Мурувват” уйида сақланаётган фуқаролар манфаатида судга ариза киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига амалга оширган мониторинг ташрифларида 9 нафар шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ экани аниқланди.

Шундан сўнг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва шахсини текшириш йўли билан аниқлашнинг имкони бўлмаган 9 нафар беморларнинг тегишли ҳужжатлари тўпланиб,  туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига Омбудсман томонидан ариза киритилди.

2022 йилнинг 9 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг “Мурувват” уйида ўтказилган сайёр суд мажлисида 9 нафар беморнинг туғилганлик фактини белгилаш ҳақидаги ариза суд томонидан қаноатлантирилди.

 Ҳозирда суд қарори асосида уларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар, сўнгра шахсини тасдиқловчи ҳужжат – ID-карталари расмийлаштириб бериш чоралари кўрилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати