Онлайн ва офлайн шаклда ўтказилган ўқув машғулотида 500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Унда Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили Давлат раҳбарининг 2022 йилнинг 20 декабридаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушунча берди.
Шунингдек, тадбирда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институтининг роли ва асосий вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ходимларнинг билим савиясини юксалтириш, касбий маҳоратини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати