Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аномал совуқ кунлари жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар ўрганилди
2023 йилнинг 12 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов томонидан вилоятдаги 47-сон Манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ётоқхонасидаги иссиқлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, манзил-колониядаги газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хоналарга бера олмаяпти. 1-қаватдаги яшаш хоналарининг иссиқлик ҳарорати қониқарли, лекин, 2-қаватдаги хоналардаги ҳарорат бир мунча паст. Маҳкумлар қишки иссиқ кийимларда юришга мажбур бўлишмоқда. Шунинг учун Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили 2-қаватдаги маҳкумларни ҳам иссиқроқ яшаш хоналарига жойлаштириш бўйича тавсия берди. 

Маҳкумлар билан суҳбатлашилганда  Омбудсман минтақавий вакилига бошқа масалалар юзасидан ариза ва шикоятлар келиб тушмади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати