Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига юборилди.
Аниқланишича, мурожаатчи Қ.Д. 2003 йилнинг май ойида ишлаб чиқаришга боғлиқ равишда тан жароҳати олган. Шундан сўнг, “SANOATTEXMONTAJ” МЧЖ томонидан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун 90% пул маблағлари тўлаб берилиши белгиланган.
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, вилоят Бандлик бош бошқармасига сўров хати юборилиб, 2-гуруҳ ногирони фуқаро Қ.Д.га Жамият томонидан тўланиши лозим бўлган сумма графиги олинди.
Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, ҳақиқатдан ҳам “SANOATTEXMONTAJ” МЧЖ томонидан фуқаро Қ.Д.га 2021-2022 йилларда Меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун регресс тўловларидан салкам 17 млн сўм маблағ кам тўлангани аниқланди.
Шундан сўнг, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан фуқаро манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
2023 йил 13 январдаги суд мажлисида, Омбудсман даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, 2-гуруҳ ногирони фуқаро Қ.Д.га кам тўланган сумма тўлаб берилиши белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати