Ушбу суд жараёнлари Комиссия аъзолари томонидан тўлиқ кузатиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд раисидан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
Инсон хато қилувчидир. Асосийси уни вақтида англаб етиши ва хатолар тўғирланишидир. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсон борки, инсонпарварликка, одиллик ва адолатга суянишга ва ишонишга хақлидир!
Мустақил комиссия сўнги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзагришларга таянган ҳолда айбланувчиларга нисбатан адолатли ва одил қарор қабул қилинишига ишонади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати