Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Жўраев вакил фаолиятининг ҳуқуқий асослари, асосий принциплари, Омбудсманнинг минтақавий вакилига мурожаат қилиш усуллари, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби ҳақида маълумот берди.
Тадбирда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар тўғрисида аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар, кексаларни ўз вақтида ва тўлақонли хабардор қилиш, қонунчиликда яратилган имкониятлар, имтиёзлар ва улардан фойдаланиш усуллари ҳақида ҳуқуқий хабардорлиги оширилаётгани таъкидланди.
Учрашувда корхона ходимларига маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишчи-ходимларга имтиёзли пенсия тайинлаш, болалар нафақаси, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиши, иш ўринлари яратиш учун субсидиялар ва кредитлар ажратилиши тартиби, янгиланган Меҳнат кодекси, ундаги янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати