Марҳум П.Шамшетов билан бир камерада бўлган Б.М. ва Ш.С.лар билан суҳбатда, улар 3 февраль куни нонуштадан кейин камерада суд ҳукмини қайта-қайта ўқиган, муҳокама қилишган, тушликдан сўнг сайр қилишгач, камерага қайтишган. Уларнинг айтишича, шу кунларда П.Шамшетов кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолган. Хонадошларнинг сўзларига кўра, ўша куни марҳум кўп безовталанган, тўсатдан уларнинг кўз ўнгида хушини йўқотган.
Камера ёзувларида марҳум Шамшетовнинг ўша кундаги ҳаракатлари, санитария-гигиена ходими ва тез тиббий ёрдамнинг оператив ҳаракатлари аниқ акс этган.
4 февраль куни соат 01:50да П.Шамшетовнинг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли камерадошлари ҳибсхона тиббиёт бўлими шифокорини чақиртирган. Ҳибсхона тиббиёт бўлими фельдшери катта сержант Д.Темиров камерага келган вақтида маҳкум П.Шамшетов ҳушсиз ҳолатда бўлган. Соат 02:15 да РШТТЁИМ Бухоро вилояти филиали тез ёрдам шифокори А.Ғафуров ва фельдшер М.Рахмонов етиб келган вақтда маҳкум П.Шамшетовни биологик ўлим ҳолатида эканлигини аниқланган.
Ўрганиш давомида Бухоро вилоят суд тиббий экпертизаси томонидан ўтказилган текширувларнинг видеоёзувлари ҳам таҳлил қилинди.
Шунингдек, Комиссия аъзолари марҳум вафот этган кунда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоятидаги филиалидан жалб қилинган тез ёрдам шифокори А.Ғафуров ва фельдшер М.Рахмоновлар ҳамда суд-тиббий экспертизасини ўтказган Республика Суд тиббий экспертиза маркази Бухоро вилоят филиали мутахассислари билан ҳам суҳбатлашиб, керакли маълумотларни олишди.
Бундан ташқари, маҳбусларга тасдиқланган меню асосида берилган таомлар кўриб чиқилди ва ошхонадаги шароитлар ўрганилди. Ўрганиш давомида, марҳумга нисбатан руҳий ёки жисмоний қийноқ қўлланилиши мумкинлигига оид маълумотлар ассосиз эканлиги аниқланди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Комиссия аъзолари номидан таъзия изҳор этамиз.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати