Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларининг соҳавий хизмат ходимлари ўртасида ўқув-семинари машғулотлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джўраев иштирок этди.

Семинарда иштирокчиларга Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, ушлаб турилган ва қамоққа олинган, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг Вакилга мурожаат этиш тартиби, маҳкум ва маҳбуслар учун яратилатилиши лозим бўлган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, маҳкум ва маҳбусларга руҳий ва жисмоний зўравонлик қилиш, уларни қийноққа солганлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳамда шу каби ҳолатларни Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан ўрганилишига алоҳида эътибор қаратди.

Ўқув жараёнида тингловчилар томонидан берилган кўплаб саволларга батафсил маълумотлар берилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати