Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитди
Таъкидланганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим, ўрта ва ўрта-махсус таълим ҳамда олий таълимни ислоҳ қилиш, таълим тизимини модернизация қилиш, илғор технологияларга асосланган таълим орқали ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири саналади.

Ҳисобот йилида Омбудсманга таълим соҳаси билан боғлиқ 407 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 133 таси Омбудсман назоратига олинган. Эътиборлиси, ёшларни таълим олиш ҳуқуқининг кафолатланиши борасида Омбудсман томонидан тегишли давлат органларига фуқаролар манфаатини кўзлаб мурожаат қилиш натижасида 2 нафар фуқарога олий таълим муассасига қабул қилинишида кўмаклашилган.

Шунингдек, ўтган даврда оила ҳуқуқи йўналишида 683 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 327 таси парламент назорати субъекти сифатида ўрганиб чиқилган. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти аёллар ҳуқуқларининг чекланиши ва оилада аёлнинг таҳқирланиши билан боғлиқ 98 та мурожаатларни ташкил қилди.

Алимент пулларининг ундирилиши масаласида эса 316 та мурожаат келиб тушган. Мазкур йўналишларда амалга оширилган ишлар натижасида хотин-қизларнинг 9 нафарига “ҳимоя ордери” берилишида кўмаклашилди. Энг муҳими, Омбудсман сўровига асосан 45,5 млн.сўмлик алимент тўловлари ундирилиши таъминланди.

Депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фаолияти самарадорлигини оширишга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Омбудсман инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда тегишли амалиётни янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берди. Атрофлича муҳокамалардан сўнг, Омбудсман фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маъқулланди.