Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мустақил комиссия аъзолари барча суд жараёнларини кузатиб бормоқда
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган эди.

Суд жараёнларида давлат айбловчиси томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган ва судланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, жабрланувчиларнинг кўрсатмалари олинган. Ҳозирда гувоҳлар тўғридан-тўғри ва видеоконференцалоқа воситасида сўроқ қилинмоқда.

Шуни маълум қиламизки, мазкур иш бўйича бўлиб ўтаётган барча суд мажлисларида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этишмоқда. 

Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда.

Кейинги суд мажлиси 2023 йил 20 февраль куни бўлиб ўтади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати