Жумладан, 2023 йилнинг 25 февраль куни Омбудсман минтақавий вакиллари ташаббуси билан Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти ва Термиз агротехнологиялари инновацион ривожланиш институти талабалари учун давра суҳбатлари ташкил этилди.
“Омбудсман ва ёшлар” мавзусида, эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда иштирокчиларга Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар ва унинг аҳамияти ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги Омбудсман фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати