Қабул давомида 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, назоратга олинди.
Мурожаатларда уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини тиклаш, меҳнат ҳуқуқларининг бузилгани, маънавий зарарни қоплаш, оилавий низолар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мансабдор шахсларининг шахсий қабулида иштирок этиш ва бошқа масалалар кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, мурожаатлар Омбудсманнинг ҳудудларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари томонидан ҳам қабул қилинади. Минтақавий вакиллар ҳақидаги маълумотлар ва уларга мурожаат қилиш усуллари билан ombudsman.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати