Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабулида 15 га яқин мурожаатлар келиб тушди
2023 йилнинг 15 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамкорликда “Сайёр қабул” ташкил этди.

Сайёр қабулда 14 та мурожаат келиб тушди, шундан, мономарказларда касбга ўқитиш, соғлиғини тиклаш ва ижтимоий ёрдам олиш масалаларида келган 8 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди. 

Мурожаатни ўрганиш муддат талаб қиладиган 6 та ариза Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати