Ушбу суд жараёнлари Комиссия аъзолари томонидан тўлиқ кузатиб борилди.
Бугун Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилади. Шу муносабат билан Комиссия аъзолари Ф.Эшматова бошчилигида Бухоро вилоятига ташриф буюришди.
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд раисидан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
Мустақил комиссия сўнги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга таянган ҳолда айбланувчиларга нисбатан адолатли ва одил қарор қабул қилинишига ишонади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати