Ўзаро мулоқот давомида Болалар Омбудсмани инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг долзарб масалаларга тўхталар экан, қуролли можаролар бўлаётган ҳудудлардан болалар ва аёлларни ватанига қайтариш ва реинтеграция қилиш борасида амалга оширилган ишларга эътибор қаратди.
Меҳмон Ханс Шоддер 2019-2021 йилларда БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари Ўзбекистон ҳукумати, жумладан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институтлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйганини таъкидлади. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимиз қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни фуқаролиги бўлмаган шахслар сонининг камайишида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Мазкур учрашув конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати