Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ташриф буюрган қабулда “Ёшлар дафтари”га киритиш, субсидия олишда амалий ёрдам бериш, уй-жой учун компенсация тўловларини ундириш, меҳнат муносабатлари ҳамда суд-тергов жараёнларига оид масалалар кўтарилди. Бир қанча мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати