Профилактик тиббий кўрикка Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлигига қарашли тиббиёт бирлашмалардан терапевт, кардиолог, гинеколог, офтальмолог, невропатолог, эндокринолог, хирург шифокорлари жалб этилди. Шунингдек, маҳкумлар ультратовуш, рентген ҳамда ЭКГ текширувларидан ҳам ўтказилди.
Текширувлар давомида маҳкум ва маҳкумалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга тегишли даво муолажалари ва керакли тавсиялар берилди.
Соғлиғида муаммоси бўлган маҳкумлар бўйича Манзил-колония раҳбарига амбулатор ва стационар шароитда даволаниш тавсия қилинди.
Бундан ташқари Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили манзил-колонияда сақланаётган маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати