Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Талабалар Омбудсман фаолияти билан танишишди
2023 йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) биносида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова талабаларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди.

Таъкидланишича, ҳозирда дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатида Омбудсман институти жорий этилган ва улар мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. МДҲ давлатлари орасида эса Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб 1995 йил 23 февраль куни Омбудсман институти жорий этилган. Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) кўплаб фуқароларнинг жумладан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Бир қанча хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди

Бизнинг вазифамиз, нафақат мурожаатларни кўриб чиқиш, балки масалаларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш ва уларни тизимли бартараф этишдир. Янгиланаётган Конституциямизнинг 98 моддаси билан Омбудсман институтига таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга хақли экани белгилаб қўйилди. Бу эса қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришда муҳим восита ҳисобланади – деди Омбудсман Феруза Эшматова.

Учрашув савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати