Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар, Адвокатлар палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Гурлан тумани ҳокимлиги вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хусусан “Гуманитар ҳуқуқий марказ” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари, Ўзбекистон “Аёллар ва қизлар” уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бошқармаси, “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этди.
Мазкур “давра суҳбати”нинг мақсади маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида умумий мулоқот майдонини яратишдан иборат бўлиб, демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида ёшларнинг иштирокини ошириш масалалари бўлди.
Тадбирда мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар давомида иштирокчилар қизиқарли маърузалардан сўнг, олган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ишладилар. Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир таклифлар билдирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати