Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича Миллий Стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 26 январда тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 апрел куни Мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Болалар омбудсмани ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари иштирок этиб болаларга нисбатан васийлик ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилиш соҳасида 2023-2030 йиллар давомида Ўзбекистонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича Миллий Стратегия, Медиа режа ҳамда Ҳаракатлар режаси лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, кенг муҳокама қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати