Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Собиқ маҳкум мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га собиқ маҳкум В.М. уй-жой билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат назоратга олиниб, шу йилнинг 4 апрель куни жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этишди.

Аниқланишича, собиқ маҳкум В.М. 2019 йил май ойида жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан ва туман ҳокимлигининг Ижтимоий мослаштириш бўлими томонидан вақтинча фойдаланиш учун уй берилган. Уй-жой 6 ой муддатга берилган бўлишига қарамай, шу кунгача фуқаро В.М.нинг илтимосларига биноан, бир неча маротаба узайтириб берилган.

Ўрганиш давомида мурожаатчи истиқомат қилиб келаётган уй бузилишга тушганлиги ҳам аниқланган.

Фуқаро в.С. мурожаатида кўрсатган манзилга борилганда фуқаро истиқомат қилиб келаётган уй авариявий ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар ҳокими номига фуқаро В.М.га давлат уй-жой фондидаги турар жойлардан бири тақдим этилиши бўйича сўров хати юборилди.

Омбудсманга тақдим этилган маълумотга кўра, ҳозирда мурожаатчи В.М.га вақтинча фойдаланиш учун 1 йилга бошқа турар жой ажратилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати