Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
2023 йилнинг 18 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш департаменти Ҳибсда сақлаш масалалари катта маслаҳатчиси Энди Уоттс билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш департаменти Ҳибсда сақлаш масалалари катта маслаҳатчиси Энди Уоттс мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳукуматларининг муносабатлари сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Энди Уоттс томонидан Омбудсманнинг Миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, маҳкум ва маҳбусларга яратилган шароитлар ва улар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, Омбудсманнинг қийноқларни олдини олиш бўйича амалга оширган ишлар бўйича Парламентга тақдим этадиган йиллик маърузаси бўйича тажрибасини эътироф этди.

Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати