Мазкур мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилиб, Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида, мурожаатчини қўрқитиб келган шахс шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О.эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.
2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли қарорига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, айбдор А.О. дан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати