11-сонли жазони ижро этиш колонияси саф майдонида колониялар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилиниб, ушбу кўргазмада ёғочга ишлов бериб ишланган ҳунармандчилик маҳсулотлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари учун мебеллар жамланмаси, пишган ғишт, темир-бетон плиталар, оҳак, тери, пойабзал, тўқувчилик, тикувчилик ва бошқа маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди.
Ярмаркада қатнашган ҳудудий тадбиркорлар томонидан, муассасаларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга, жумладан: тери маҳсулоти, тўқувчилик ҳамда қурилиш маҳсулотларига катта қизиқиш билдирилди ва кўплаб шартномалар имзоланди.
Аҳамиятлиси, юридик шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан маҳсулотларни тендер савдоларисиз сотиб олишлари мумкин.
Ушбу тадбир Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширган мониторинглардан келиб чиқиб берган тавсиясига асосан ташкил этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати