Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 15 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ва назоратга олинди.

Мурожаатларда давлат идоралари мансабдор шахслари қабулига кириш, афв, прокуратура, суд-тергов масаласи, ишга жойлашиш, мулкий низолар, ижтимоий ёрдам, жумладан, бола пули олиш, уйни таъмирлаш, бошпанаси йўқларга уй ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилган.

Баъзи мурожаатлар жойига чиқиб ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди. Қолган мурожаатлар бўйича тегишли давлат идоралари ва ташкилотларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман мурожаати юборилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати